БОЛАЛАР МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ОНЛАЙН ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР

11.07.2020

Фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерининг мажбурий меҳнат тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган Йўл харитасига мувофиқ, Сирдарё, Тошкент, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида мажбурий меҳнатни олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш мавзусида онлайн ўқув-семинарлар ташкил этилди.

семинарлар 

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, ҳусусан, О.Липкану, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ҳокимият масъуллари томонидан Иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари, фуқаролик жамиятининг фаоллари, вилоятлар фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирокида ўтказилган онлайн-ўқув семинарларда, мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилиш тартиби бўйича керакли маълумотлар кўргазмали тақдимотлар воситасида тушунтирилди.

семинарлар 1 

Карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашиниб, қатнашчиларга мажбурий меҳнат тўғрисидаги қўлланма ҳамда флаерлар тарқатилди.

семинарлар 2 

Шу билан бирга, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги жиноят судидан таклиф этилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари мажбурий меҳнат бўйича жавобгарлик чоралари тўғрисида тадбир иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ушбу тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади.

семинарлар 3