Ўн олти ёшгача бўлган болаларга аравачада юк ташишга рухсат этилмайди.

21.09.2023

Ўн олти ёшгача бўлган болаларга аравачада юк ташишга рухсат этилмайди.

 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси қуйидагича:

-ўғил болалар учун — 6,5 кг;

-қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

Бундан ташқари, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди