Олмазор туманида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

22.12.2021

Олмазор туманидаги “Тошкент шаҳар ёшлар маркази” биносида ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

➡️ Тадбирда:

- Иш берувчи корхона ва ташкилотлар - 198 та;
- Бўш иш ўринлари - 3 мингдан ортиқ;
- Фуқаролар ва иш берувчилар ўртасида имзоланган меҳнат шартномалари - 12 та;
- Ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар - 131 та;
- Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёларлаш, қайта тайёрлаш учун берилган йўлланмалар - 53 та.