Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

10.12.2021

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда қонун лойиҳаларининг муҳокамаси бошланди, жараёнда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ва мутасадди ҳодимлар иштирок этмоқда.
Депутатлар “Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли конвенсиясини (Женева, 1988-йил 20-июн) ратификасия қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқдалар.

Халқаро меҳнат ташкилотининг 167-сонли Конвенсиянинг мақсади – қурилиш соҳасида ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитилиши ва билимлари текширилиши ҳамда бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, технологик жараёнларни амалга ошириш чоғида, шунигндек ишлаб чиқаришда хомашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш чоғида хавфсизлигини таъминлашга қаратилиган.

Олий Мажлис Қонинчилик Палатаси депутатлари томонидан Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда маъқулланди.