Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди

15.02.2022

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги қонуности ҳужжатлари қонун даражасида мустаҳкамланади, халқаро ҳужжатлардаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларига оид нормалар миллий қонунчиликка имплементация қилинади. Шунингдек, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва чет эллик фуқароларни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида жалб қилиш тартиби ягона қонунда тизимлаштирилган ҳолда жамланади.