Пахта-2021: «Бюджетник»лар ўз ишларида
#OAV_biz_haqimizda
Пахта-2021: «Бюджетник»лар ўз ишларида
Кеча, жорий йилнинг 17 сентябрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари» вазирлиги томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ҳамда Боёвут туманларига пресс-тур ташкил этилди.
Аввал ОАВ вакиллари Сайхунобод туманида жойлашган «Қаҳрамон-Зилола» фермер хўжалигида бўлдилар. Ушбу фермер хўжалигида республика бўйлаб келган ҳашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, уларнинг ўзлари билан суҳбат қуришди.
— Асли ўзим Фарғона вилоятининг Бағдод туманиданман, — дейди 65 ёшни қаршилаган Раҳима ая. — Умрим пахта ичида ўтди, 9 ёшимдан бери пахта тераман. Мен пахта меҳнатини яхши кўраман. Кўпчиликка қийин туйилган бу меҳнат шунча йил давомида бизнинг ризқимиз бўлиб келди.
Батафсил ➡️ https://ogoh.uz/uz/21249/