«Oдам савдоси ва Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари» ўқув-семинари
Бугун Самарқанд вилоятида “Oдам савдоси ва Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида видеоконференцалоқа шаклида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов ҳамда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Самарқанд вилояти, шаҳар ва туман ҳудудий комиссия аъзолари иштирок этди.
Шунингдек, семинарда Халқаро меҳнат ташкилотининг вакили О.Липкану ҳамда комиссия масъул котиби Г.Ниязметовалар қатнашди.
Семинарда вазир ўринбосари одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси фаолияти тўғрисида, шу билан бирга ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкил этишдаги зарур кўникмаларни айтиб ўтди.
Ўқув семинардан асосий мақсад – Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий комиссия таркибий аъзоларининг билим ва савия кўникмаларини оширишдан иборатдир.
Учрашувда шунингдек мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, иш берувчилар томонидан ходимларни мажбурий тарзда ободонлаштириш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш чораларини кўриш, шу билан бирга тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.
Мазкур ўқув семинари савол-жавоб тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.