“Обод хонадон - “Обод кўча” - “Обод маҳалла” мезонлари доирасида Фарғона вилоятининг Қува, Қўштепа, Риштон ҳамда Фурқат туманларидаги 4 та маҳалла танлаб олиниб, дастлабки ишлар бошланди.

13.09.2023

“Обод хонадон - “Обод кўча” - “Обод маҳалла” мезонлари доирасида Фарғона вилоятининг Қува, Қўштепа, Риштон ҳамда Фурқат туманларидаги 4 та маҳалла танлаб олиниб, ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллаларнинг ички йўлларини асфалтлаштириш ва хатлов жараёнлари бўйича дастлабки ишлар бошланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари маҳалла фаоллари билан учрашиб, амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича зарур кўрсатмалар берди.

 Шунингдек, Қува тумани "Қорақум" МФЙ да аҳоли муаммоларини ўрганиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ижтимоий соҳа обектлари ҳолатини ўрганиш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.