“Обод хонадон - Обод кўча - Обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган ишлар
22.09.2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида Тошкент вилоятида “Обод хонадон - Обод кўча - Обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган ишларни ёритиш юзасидан Пресс-тур ташкил этилди.
Унда иштирок этган ОАВ вакиллари Қуйи Чирчиқ туманининг “Кўксарой“, Оққўрғон туманинг Бойғули маҳаллаларидаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси жараёнлари билан яқиндан танишди.