“Нукусда ҳамширалар уйларни оқлаш ишларига жалб қилинди” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

18.03.2022

Кун.уз сайтида чиққан “Нукусда ҳамширалар уйларни оқлаш ишларига жалб қилинди” сарлавҳали хабар https://kun.uz/news/2022/03/16/nukusda-hamshiralar-uylarni-oqlash-ishlariga-jalb-qilindi Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганилди.

Натижада Нукус шаҳар 6-сонли оилавий поликлиниканинг бош шифокори ҳамда бош шифокор ўринбосарларига нисбатан ходимларни ишдан ташқари меҳнатга жалб қилганлиги учун тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.