Нукус «Ишга марҳамат» мономарказида хотин-қизлар иштирокида кўргазмали тадбир бўлиб ўтди

28.08.2021

Нукус шаҳрида жойлашган «Ишга марҳамат» мономарказида аёл-қизлар иштирокида кўргазмали тадбир ўтказилди.

Тадбир иштрокчилари марказ фаолияти, ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, марказ мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.