Нозим Хусанов Тошкент вилоятида

15.07.2021

Нозим Хусанов Оққўрғон тумани “Халқобод” МФЙда жойлашган “Lepus agro” МЧЖнинг фаолияти билан танишди.

“Lepus agro” корхонасида ҳозирги кунда 29 нафар ишчи ходимлар бўлиб, корхона Белоруссиядан келтирилган зотдор қуёнларни кўпайтириш, гўшт маҳсулотларини етиштириш ва тери маҳсулотларига ишлов бериш билан шуғулланади.

Шунингдек, туман ҳокимлигида ташкил қилинган “маҳаллабай” ишлаш тизими штаби иш жараёни ҳам кўздан кечирилди.