Нозим Хусанов Қамаши туманидаги тадбиркор фаолияти билан танишди

03.03.2022

Нозим Хусанов Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Дўстмурод Чориев раҳбарлик қилаётган хусусий корхонада бўлди. У ерда тадбиркор томонидан етиштирилаётган турли навдаги гул кўчатлари билан танишди, ушбу гул кўчатлари 723 та хонадонга кооперация усулида тарқатилиб, 2500 дан зиёд фуқарони иш билан банд қилиш имконини беради.

Шунингдек "Чим" маҳалласидаги хонадонларда аҳоли ўзини-ўзи банд қилиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун қилаётган сай-ҳаракатларини кўздан кечирди.