Нозим Хусанов иштирокида Қашқадарё вилоят ҳокимлигида семинар ўтказилди

10.02.2022

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида вазир Нозим Хусанов ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида видеоконференс алоқа шаклида семинар ўтказилди.

➡️ Унда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ташкил этилган "ҳоким ёрдамчиси" лавозими фаолиятини ривожлантириш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, жойларда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.