НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ВА УЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ ЯГОНА РЎЙХАТИ

25.05.2023

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ВА УЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ ЯГОНА РЎЙХАТИ

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ВА УЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ ЯГОНА

РЎЙХАТИ

 

т/р 

Ижтимоий имтиёзларнинг турлари

 (тўлов, компенсация, субсидия, моддий ердам, пенсия, нафақа, ижтимоий хизматлар)

 Асословчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Масъул вазирлик ва идоралар

Олувчилар тоифалари

 

1.

Солиқ тўлови бўйича имтиёз

 

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг

50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаш

 

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодекси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

2.

Солиқ тўловчиларнинг жами даромадини камайтириш

Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногирон болани парвариш қилган ота ёки она солиқ солишдан қисман озод этилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодекси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Уруш ногиронлари, уларга тенглаштирилганлар,

болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар,
 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган

ота ёки она

 

3.

Мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан
озод этиш

Уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар мол-мулк солиқдан озод этилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодекси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар

 

4.

Мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилиш

 

Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодекси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

5.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича имтиёз

 

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан
3 бараваригача оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 21 декабрдаги

ПҚ-57-сон қарори

 

 

 

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

6.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақани (бола 18 ёшгача) тўлаш

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақасини тайинлашда рад этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги                  654-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

ОИВ инфекциясига чалинган шахслар,
I ёки II гуруҳ ва  болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахслар

 

 

7.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш

Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қалаётган оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда моддий ёрдамни тайинлашда рад этилмайди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги
654-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганлар

 

8.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш

Моддий ёрдам тайинлашда бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига- ногиронлик бўйича нафақа, ногиронлик бўйича нафақа суммаси доирасидаги ногиронлик пенсияси,  18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа, ногиронлиги бўлган
18 ёшгача болалар ва ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга бўлган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақалар киритилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги
654-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган шахслари бор кам таъминланган оилалар

 

9.

Ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар ва парвариш нафақаларни тайинлаш

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда

“проактив шакл”да тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган
18 ёшгача болалар, парвариш қилаётган фуқаролар

 

10.

Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялар тўлови

Ногиронлиги бўлган шахсларга ва вафот этган ногиронлиги бўлган шахснинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига ҳар ойда пенсия тўланади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

592-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган шахслар,

вафот этган ногиронлиги бўлган шахснинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари

 

11.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки
18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган вақт пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшиш

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган давр қаровчининг иш стажига қўшилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

592-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган қаровчи шахс

 

12.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиясига устамалар бериш

Пенсияга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) I гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 150 фоизи;
б) II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 125 фоизи;
в) кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи;
г) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг

75 фоизи;
д) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг                    75 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

592-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1- ва  2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

13.

Ногиронлик пенсия олувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияси миқдорини қайта ҳисоблаш

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, ногиронлиги бўлган шахснинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

592-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлик пенсия олувчи ногиронлиги бўлган шахслар

 

14.

Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик ижтимоий нафақа тўлови

Ҳар ойда ижтимоий нафақа тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги                     119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар

 

15.

Болаликдан ногирон фарзанди бор оналарга нафақа тўлови

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳар ойлик нафақалар тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Болаликдан ногирон фарзанди бор оналар

 

16.

1 ва 2-гуруҳ ногироонлиги бўлган шахсларга ижтимоий нафақа тўлови

Қонунчиликка асосан ногиронлик пенсиясига ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлик пенсиясига ҳуқуқи бўлмаган шахслар

 

17.

Боқувчисини йўқотганлик ижтимоий нафақа тўлови

Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнат қобилиятига эга бўлмаган оила аъзолари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган оила аъзолари

 

18.

18 ёшдан катта шахсларга нафақа тўлови

Болаликдан ногиронлиги бор , ногиронлиги болаликдан бошланган 18 ёшдан ошган 1- ва
2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

19.

18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тўлови

18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ОИТС ва орфан касалликларга чалинган шахсларга ижтимоий нафақа тайинланади ва тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар

 

20.

Касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тўлаш

Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга у пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ҳар бир 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 17 февралдаги

ПФ-74-сон Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган
18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакили

 

21.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини ва пенсияни тўлаш

18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ногиронлик нафақаси улар бошқа пенсиялар ва нафақалар олишидан қатъи назар, 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган

18 ёшгача болалар

 

22.

Бола туғилганда бир марталик "суюнчи" пули тўлови

Мурожаатига биноан  ҳар бир туғилган бола учун бир марта тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1994 йил 16 июндаги
ПФ-871 -сон Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

23.

Шахснинг вафоти муносабати билан бир марталик дафн этиш нафақа тўлови

Дафн этиш учун нафақа тўлови миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил
25 февралдаги

89-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

24.

Уй-жой-коммунал хизмати тўлови ўрнига пуллик компенсациялар тўлови

1941- 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар -50%
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (нафақа олувчилар) - 45%
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар - 45%
Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар - 45% пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2015 йил 14 апрелдаги
ПФ-4715-сон Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


Уруш ногиронлари,
ўзгалар парваришига мухтож ногиронлиги бўлган ёлғиз пенсионерлар. 
Кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,
Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган ногиронлиги бўлган шахслар

 

25.

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронларни рағбатлантириш

Ҳар йилги бир марталик пуллик тўлов.

9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши муносабати билан уруш ногиронларига мукофот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги Фармонлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1941-1945 йиллар уруши ногиронлари

 

26.

Пенсия ва нафақаларга ҳар ойлик қўшимча тўлов

Хар ойда бепул етказиб бериладиган меёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида пенсия ва нафақаларга қўшимча тўловлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 8 июндаги

ПҚ-274-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1941 - 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар,

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

27.

Бепул таъминланадиган зарур кийим кечак ва пойабзал ўрнига уларни сотиб олиш учун компенсация тўлови

Ҳар йилнинг август ойида бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида компенсация тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 8 июндаги

ПҚ-274-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ногиронлиги бор
1941 - 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ҳамда Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар

 

28.

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болаларга кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун нафақа тўлаш

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасаларини битириб, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ва  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (битирув нафақаси) берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги    739-сон қарори

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда  таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (шу жумладан ногиронлиги бўлган болалар)

 

29.

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронлиги булган шахсларга согломлаштириш учун хар йили бир йула бериладиган моддий ёрдам

 

Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахсларга саломатликни тиклаш учун

1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;

3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиллик бир йўла моддий ёрдам тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2002- йил 30-майдаги

ПФ-3079-сон

Фармони

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги

1-, 2- ва 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

30.

Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил бериш давомийлиги

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган - ўттиз календарь кун таътил берилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

31.

Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби

 

ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга олти ой ўтгунига қадар хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили берилади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга

 

32.

Ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача;

ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) - ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган

ота-онасининг бири

(ота-онанинг ўрнини босувчи шахс)

 

33.

Тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш

 

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс)

 

34.

Қўшимча дам олиш куни

 

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс)

 

35.

Оилавий вазифаларни бажариш учун тўлиқсиз иш вақти белгилаш

 

Иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг), парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага мувофиқ тўлиқсиз иш вақти белгилайди

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахс

 

36.

Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга йиллик меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар

 

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ёлғиз ота, ёлғиз она (бева эркаклар, бева аёллаа, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналар) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари

 

37.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) бериладиган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил

 

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ота-онасидан бирига

(ота-она ўрнини босувчи шахсга)

 

38.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш

 

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида ўн тўрт календарь кун бўлган таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ота-онасидан бирига

(ота-она ўрнини босувчи шахсга)

 

39.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар

 

Ногиронлиги бўлган шахсларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

40.

Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланишни тақиқлаш

 

Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

41.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мажбурий тиббий кўриклари

 

Ногиронлиги бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мажбурий тиббий кўриклари иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

42.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин олти кунлик иш ҳафтасида - олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида - етти соату ўттиз дақиқадан ортиб кетмаслиги керак

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

43.

Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуқ бериладиган ходимлар

 

Ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаётган ходимлар табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчида тегишли техник ва ташкилий имкониятлар мавжуд бўлганда вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишга ҳақли

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар,

ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаётган ходимлар

 

44.

Ногиронлиги бўлган шахслар ўз танловига кўра сертификат бериш тизими орқали исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини бепул олади ва фойдаланади.

Фойдаланиш муддати:

1. Қўл протезлари:
елка протези, елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези, билак протези, кафт протези-24 ой
2. Оёқ протезлари: сон протези, сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези, болдир протез - 24 ой
3. Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар - 24 ой
4. Корсет - 24 ой,

5. Кўкрак бези экзопротези - 12 ой
6. Қўл ва оёқ камари тутори-12 ой
7. Бандаж-12 ой
8. Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал -12 ой
9. Эшитиш мосламаси- 48 ой
10. Қўлтиқ таёқ- 24 ой,
11.Ҳасса-24 ой
12. Тирсакли қўлтиқ таёқ - 24 ой
13. Кўзи ожизлар учун ҳасса - 24 ой
14. Юриш мосламаси (ходунок) - 24 ой
15. Пешоб қабул қилгич - 1 ой
16. Нажас қабул қилгич - 1 ой
17. Хона ўриндиқли аравача - 60 ой
18. Сайр ўриндиқли аравача - 60 ой

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги         411-сон қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар               

 

45.

Санатор-курорт йўлланмалар билан бепул таъминлаш

Уруш ногиронлари ва уруш ногиронларга тенглаштирилган шахсларга ҳар йилда бир марта бепул санатор йўлланмалар ажратилади, бунда
1 гуруҳ уруш ногиронни кузатиб борувчи шахсга ҳам битта бепул йўлланма ажратилади.

ЧАЭС ногиронларига ҳар йилда бир марта

санатор йўлланма ажратилади,

1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга икки йилда бир марта санатор йўлланмалар бепул навбат асосида ажратилади.

Кўзи ожиз 1 гуруҳ ногиронни кузатиб борувчи шахсга ҳам битта йўлланма бепул ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил
24 декабрдаги
 361-сон ва 2021 йил               19 ноябрдаги

693-сон қарорлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
 11 та Уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар

 

 

 

Уруш ногиронлари ва уруш ногиронларга тенглаштирилган шахслар,

1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган шахслар

 

46.

Санатор-курорт йўлланмасидан фойдаланмаса ўрнига компенсация пули тўлови

 

Уруш ногиронларга бепул санатор йўлланма ўрнига компенсация тўланади,

ЧАЭС ногиронларига санатор йўлланмадан фойдаланмаса компенсация пули тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил
24 декабрдаги
 361-сон ва 2021 йил               19 ноябрдаги

693-сон қарорлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Уруш ногиронлиги бўлган шахслар,

ЧАЭС ногиронлиги бўлган шахслар

 

47.

"Сҳоват" интернат уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун Республика пансионатида яшовчи ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тўлови

 

Тўлиқ давлат таъминотида яшовчи ногиронлиги бўлган шахсларга шахсий сарф-харажатлари учун тайинланган ойлик пенсия миқдорининг

20 фоизи  тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 25 мартдаги

ПФ-6195-сон Фармони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

"Саховат" интернат уйлари, Уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун Республика пансионати

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

48.

Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари томонидан фуқароларга ногиронлик гуруҳини белгилаш

 

Янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Бунда ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларга уларнинг иштирокисиз сиртдан ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади

Ў збекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 17 февралдаги

ПФ-74-сон Фармони,   Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 ноябрдаги

22-сон қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,  Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси,  130 та бош ТИЭК ва бирламчи ҳамда  педиатрик, ихтисослаштирилган ТИЭК

Ногиронлиги бўлган шахслар,

ногиронлиги бўлган болалар

 

49.

Ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатиш учун уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим бириктирилади

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уйида парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатилади, жумладан- озиқ-овқат маҳсулотларини, зарур саноат товарларини ва дори-дармонларни сотиб олиш ва уйига етказиб беришни, овқатлар тайёрлашда ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашиш

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2015 йил 10 августдаги
237-сон қарори

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари

1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

2. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

 

50.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация чораларини амалга ошириш

 

Ногиронлиги бўлган шахс ёки ногиронлиги бўлган боланинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ белгиланган муддатларда

тиббий-ижтимоий реабилитация ичига доим киритилувчи чоралар белгиланади

Ўзбекистон Республикасининг
2020 йил 15 октябрдаги
ЎРҚ-641-сон Қонуни,

Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 17 майдаги
89-сон қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни протезлаш ва реабилитация қилиш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари

 

1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар

 

 

 

 

51.

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш

 

Иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача;

бир марталик

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 31 майда

3163-рақам билан рўйхатга олинган

Низом

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Иш қидирувчи ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлар

 

52.

Квоталанган иш жойлари учун субсидия тўлови (квоталанган иш ўринлари учун)

 

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни - ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўланади

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

   2019 йил 31 майда

3163-рақам билан рўйхатга олинган

 Низом

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ташкилотлар

 

53.

Темир йўлда бепул ва ҳаво ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида бир йилда бир маротаба (бориш- келиш) 50 фоизли чегирма берилиши

 

Бир йилда бир маротаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар ҳудуди бўйича

(5 йиллик талон-варақалари асосида)

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг

1993 йил 12 мартдаги Битими

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

1941-1945 йиллар уруши

1- ва 2- гуруҳ ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилганлар ногирон шахслар

 

54.

Темир йўл, ҳаво ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида бир йилда бир маротаба (бориш- келиш) йўл ҳақига 50 фоизли чегирма берилиши

 

Бир йилда бир маротаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар худуди бўйича

(5 йиллик талон-варақалари асосида)

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг

1993 йил 12 мартдаги Битими

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

1941-1945 йиллар уруши

3- гуруҳ ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилганлар ногирон шахслар

 

55.

Темир йўл, ҳаво ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида бир йилда бир маротаба йўл ҳақига 50 фоизли чегирма берилиши

 

Бир йилда бир маротаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар худуди бўйича

(5 йиллик талон-варақалари асосида)

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг

1993 йил 12 мартдаги Битими

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

Иккинчи жаҳон уруши

1 гуруҳ ногиронларни ҳамда уларга тенглаштирилган ногирон шахсларни сафар вақтида кузатувчи шахс

 

56.

Ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган туманларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш

 

Бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси худуди бўйича имтиёзли равишда йўловчи транспортлардан фойдаланиш

(5 йиллик талон-варақалари орқали амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 апрелдаги
 170-сон қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

ЧАЭС фалокатини бартараф этишда

1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

 

57.

Айрим тоифа фуқароларни амбулатор даволанишда бепул дори воситалари билан таъминлаш

 

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар, 1941 - 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар амбулатор даволанишда бепул дори воситалари билан таъминланади

 

Ўзбекистон Республикаси Варирлар Маҳкамасининг
2013 йил 22 июлдаги

204-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар,

уруш ногиронлар ва уларга тенглаштирилган шахслар,

Чернобиль АЭС фалокати оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар

 

58.

Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш

 

Имтиёзли транспорт картаси асосида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида шаҳар йўловчилар транспортида бепул юришади

Ўзбекистон Республикасининг

996 йил 30 августдаги
ЎРҚ- 278-1 Қонуни

Транспорт вазирлиги

1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар;
Ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва унга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс

 

59.

Ногиронлиги бўлган шахслар таътил берилган даврида чипта сотиб олиш имтиёзи

 

Йўловчи оқими ҳажми ва  хусусиятига кўра вокзалларда ногиронлиги бўлган шахслар йўлланма бўйича кетаётган йўловчилар (ёз мавсумида), таътил берилган даврида - темир йўлчилар ва талабалар учун ихтисослаштирилган чипта кассалари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори

Транспорт вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

60.

Темир йўлларда чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш

 

Уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган ногирон шахслар ҳамда Чернобиль АЭС оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар навбатсиз чипта олиш қулайлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори

Транспорт вазирлиги

1941-1945 йиллар уруш ногиронлар ва уларга тенглаштирилганлар, Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш натижасида ногирон бўлган шахслар

 

61.

Темир йўл чипталар қайтарилиши ҳолатларида, қайтариш операцияси учун йиғим ундирилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори

Транспорт вазирлиги

1941-1945 йиллар уруш ногиронлар ва уларга тенглаштирилган шахслар

 

62.

Темир йўлларда дам олиш хоналарида жойларни биринчи навбатда тақдим қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори

Транспорт вазирлиги

1941-1945 йиллар уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган ногирон шахслар

 

63.

Темир йўл тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой бериш

 

Доимий, бирга олиб кетаётган бола (болалари)
5 ёшга тўлгунгача бўлган даврда

йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори,

Вазирлар

Маҳкамасининг

2003 йил 4 ноябрдаги

482-сон қарори

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Йўловчи-ногиронлиги бўлган шахс билан биттадан ортиқ

5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар

 

64.

Темир йўл тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой бериш

 

Йўловчи бирга олиб кетаётган бола 5 ёшдан
10 ёшгача тўлгунгача бўлган давр,

Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 апрелдаги    109-сон қарори,

Вазирлар

Маҳкамасининг

2003 йил 4 ноябрдаги

482-сон қарори

 

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Йўловчи, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахс, билан биттадан ортиқ
5 ёшдан 10 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар кетаётган бўлса

 

65.

Темир йўл ва авиа йўловчилар чипталарини

50 фоизлик имтиёзли сотиш

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар учун 2022 йил 15 сентябрдан

бошлаб доимий равишда темир йўл ва авиа йўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади

 

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг

2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармони

Транспорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

 

Қорақалпоғистон

Республикаси ва

Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган

ногиронлиги бўлган шахслар

 

66.

Автомобиль транспортида шаҳардаги ва шаҳар атрофи йўналишларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг аравачаларини ўзи билан бирга бепул олиб юриш

 

Автомобиль транспортида шаҳардаги ва шаҳар

атрофи йўналишларида ташилаётган

ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини бепул олиб юришади

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

2003 йил 4 ноябрдаги

482-сон қарори

 

Транспорт вазирлиги

Арвачаларда юрадиган ногиронлиги бўлган шахслар

 

67.

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга стипендия тўловларини амалга ошириш

 

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, жумладан, тўлов-контракт асосида таълим олувчи талабаларга стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар

1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзлаштираётган талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги

 59-сон қарори

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат олий таълим муассасаларининг ногиронлиги бўлган талабалари (хорижий талабалардан ташқари)

 

68.

Олий таълим муассасаларида ўқиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган имтиёз

 

Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 1 декабрдаги

ПФ-5270-сон Фармони,

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги

417-сон қарори

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар

 

69.

Олий таълим муассасаларига рўйҳатдан ўтиш жараёнида

 

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 14 июндаги

ПҚ-4319-сон қарори,

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 июндаги

468-сон қарори

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

 

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар

 

70.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича Тест синовларига рўйҳатга ўтиш жараёнида

 

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 февралдаги

73-сон қарори

 

 

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

 

1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар

 

 

 

71.

Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилишда имтиёз

 

Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.

Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги

393-сон қарори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:

махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган диплом;

9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва
3 йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаси дипломига;

умумий ўрта таълим
(11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича
1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида ТИЭК маълумотномасига эга шахслар

 

72.

Олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда хорижий тилни билиш сертификат талаб этилмаслиги бўйича имтиёз

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги “Ўзбек имо-ишора тили ва брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-407-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 20 октябрдаги

ПҚ-407-сон қарори

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Кўриш, эшитиш

ва нутқида нуқсони бўлган шахслар

 

73.

Абитуриентлар турар жойларига имтиёзли равишда устиворлик билан жойлаштирилади

 

Давлат олий таълим муассасаларининг болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалари талабалар Талабалар турар жойларига имтиёзли равишда устиворлик билан жойлаштирилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг

2019 йил 1 ноябрдаги

1019-сон буйруғиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Давлат олий таълим муассасаларининг болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалари (хорижий талабалардан ташқари)

 

74.

 

Имтиёзли тоифадаги  шахсларга бепул йўлланма (ордер)лар ажратиш

 

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 30 октябрдаги

ПФ-5216-сон

 Фармони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Болаликдан ногиронлиги бўлган болалар; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

Уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилганлар;

Чернобиль АЭС фалокатини бартараф этиш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар

 

75.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиш, дам олиш имтиёзлари

 

Ногиронлиги бўлган шахслар

спорт иншоотлари объектларидан, дам олиш объектларидан, шунингдек туристик объектлардан фойдаланишади, шу жумладан бепул асосда фойдаланишади

Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонуни

 

 

 

 

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар,

барча ташкилотлар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар

 

 

 

 

 

76.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқишга кириш учун Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун қўшимча квоталар белгилаш

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқишга кириш учун Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун

ўқишга қабул қилиниш жараёнида 10 фоизгача қўшимча квоталар белгиланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарори

 

 

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

 

Ногиронлиги

бўлган ўқувчи спортчилар

 

 

 

 

77.

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан ҳар йили

500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга

субсидия ажратиш

 

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили

500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга иш фаолияти даврда базавий ҳисоблаш миқдорининг

50 бараваригача бўлган миқдорда ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун

ва ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилади

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

т2021 йил 21 декабрдаги ПҚ–57-сон қарори,

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги

341-сон қарори

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ногиронлиги бўлган ёшлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

78.

Олий таълим муассасаларида тўлов- контракт асосида таълим олаётган

ногиронлиги бўлган талабаларга тўлов-контракт

миқдорини тўлаб бериш

 

Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган

ногиронлиги бўлган талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдори тўлаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги

310-сон қарори

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

 

 

 

 

Ногиронлиги бўлган талабалар

 

 

 

 

 

 

 

 

79.

“Имкон таълим” гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари

йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш

 

“Имкон таълим” гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг

 “Веб дастурлаш”, “График дизайн”,

“Социал медиа маркетинг” ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

Ногиронлиги бўлган ёшлар

 

 

 

 

 

 

 

 

80.

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга

бир марталик моддий ёрдам бериш,

ўқув курсларида ўқиш

харажатларини қоплаш, субсидия ажратиш ҳамда олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатларини қоплаб бериш

 

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам бериш, ёшларга замонавий касбни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш ҳамда илмфан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш ва илм-фан, спорт, санъат ва маданият

йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

312-сон қарори

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар

 

81.

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун

Ногиронлиги бўлган шахсларга субсидия тўлаш

 

Ипотека кредити олиш жараёнида уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва

фоизларнинг ҳамда якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга қўшимча туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси билан 10 балл

берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

 

 

I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга