Нодир Якубов Жиззах вилоятидаги ҳашарчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди

11.09.2021

Вазир ўринбосари Нодир Якубов Жиззах вилоятининг Aрнасой, Дўстлик ва Зафаробод туманларида 2021-йил пахта йиғим-терим мавсумида ҳашарчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Жумладан, Aрнасой туманида 11 та дала шийпони, 10 та дала палаткаси, Дўстлик туманида 49 та дала шийпонини, 150 та дала палаткасини, 90 та аҳоли хонадонларини, Зафаробод туманида 11 та дала шийпонларини, 40 та дала палаткасини ва 80 та аҳоли хонадонларини кўздан кечирди.

Шунингдек, секторлар кесимида Aрнасой туманида 211 та фермер хўжаликлари билан 2421 нафар, Дўстлик туманида 263 та фермер хўжаликлари билан 7716 нафар ва Зафаробод туманида 72 та фермер хўжаликлари билан 2479 нафар теримчилар ўртасидаги меҳнат шартномалари тузилиши ҳамда терим отрядларини шакллантирилиши билан танишиб чиқди.