“Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилинди” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда тарқалган “Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилинди” сарлавҳали хабарни https://t.me/NazoratUz/4791Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганди.
➡️ Аниқланишича, фуқаролар кўп қаватли уйларнинг зинапояларини тозалаш ишларига мажбурий жалб этилган. Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилди ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилишларни олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
‼️Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.
Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.