Навоий вилояти Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган “Кармана тиббиёт бирлашмасидаги чорасизлик юрагимга оғир ботди” номли хабар юзасидан Кармана тумани Тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида ўрганиш олиб борди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Навоий вилояти Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган “Кармана тиббиёт бирлашмасидаги чорасизлик юрагимга оғир ботди” номли хабар юзасидан Кармана тумани Тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида аниқланишича, Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлими 2023-йилнинг 10-июнидан 15-июнига қадар режалаштирилган жадвалга асосан умумий ювиш ва косметик таъмирлаш учун ёпилиши зарур бўлган.
Бироқ, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси ва Санитария эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими билан келишувга кўра, умумий ювиш ва косметик таъмирлаш ишлари 2023-йилнинг июл ойига кўчирилган.
Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг жорий йил 5-июлда расмийлаштирилган буйруғига асосан иш берувчи 21 нафар кичик тиббиёт ходимларини бир кун давомида тозалаш ишларига жалб қилган.
Маълумот учун айтиш жоизки, тасдиқланган хизмат вазифаларида шифохонада тозалаш ишлари айнан кичик тиббий ходимининг фунционал вазифасига кириши кўрсатилган.
Ходимлар тушунтириш хатларида ўз хизмат вазифаларидан бошқа ишларни бажармаганлигини баён этган.