Наманганда мигрантлар тайёрлаш махсус ўқув марказида тадбир ўтказилди

03.11.2021

Президентимизнинг 2021-йил 25-январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган Чуст тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокида қурилиш йўналиши ҳамда рус тили курси бўйича таҳсил олган 150 нафар фуқароларга сертификат ва совғалар топширилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ушбу битирувчилар қурилиш соҳасида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган танловларга жалб этилиб, улардан 45 нафари муваффақиятли ўтди.