“Наманганда банклар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганининг яққол исботи” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

14.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Наманганда банклар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганининг яққол исботи.” мазмунидаги хабар https://t.me/bankirkundaligi/2307 юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида рўйхатда кўрсатилган банклар ходимлари иш жойларида эканлиги аниқланди, улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилганда улар пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Ҳозирги кунда, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда мониторинглар давом эттирилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, мажбурий меҳнат ва бошқа меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларингиз мумкин.
Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.