Наманган вилоятидаги пресс-тур тафсилотлари билан танишинг!

15.07.2021

ОAВ вакиллари Наманган вилояти Чортоқ тумани "Обод диёр" МФЙ ҳудудидаги “GOLDEN NUTS NAMANGAN” томорқа агро хизмат МЧЖ томонидан 36 гектар ер майдонига ҳар бири 2 сотихдан бўлган 1000 та иссиқхоналар комплекси билан танишди.

Кейинги манзил Давлатобод тумани "Элобод" ва "Гулобод" МФЙларда тикувчилик йўналишида ташкил этилган “Жаннат макон текстил” ишлаб чиқариш кооперативи бўлди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Маҳаллабай" ишлаш тизими самарадорлигини акс эттирган ушбу лойиҳа асосида 50 нафар "Ёшлар" ва "Aёллар" дафтаридаги хотин-қизларга субсидия асосида тикувчилик кооперативлари қуриб берилган. "Гулобод" маҳалласининг қаровсиз қолган биноси қайта таъмирланиб, аҳоли учун даромад манбаи яратиладиган масканга айлантирилган.

Шунингдек, Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Тўқувчи" МФЙдаги “Aнвархон балиқчилиги” ишлаб чиқариш кооперативи ҳам кўздан кечирилмоқда. Бу ерда 20 нафар фуқаро даромадли иш билан таъминланган.

Журналистлар тадбиркор фаолияти билан танишди.

Журналист ва блогерлар Наманган шаҳридаги "Озод" МФЙ ҳудудидаги “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолиятини ҳам ўрганишди. Шунингдек, пазандачилик ва қандолатчилик йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчиларининг амалий ишлари кўргазмаси намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Марказда хорижий тиллар, компютер саводхонлиги, бухгалтерия, ва 25 турдаги касб-ҳунарга ўқитиш йўналишлари бўйича аҳоли ўқитилиб, уларга ўрта-махсус касб-ҳунар дипломига тенглаштирилган сертификатлар берилади.

Маълумот учун, Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ меҳмонхоналар мижозлар учун хизмат кўрсатиб, уларга марказда меҳмонхона хизмати йўналишида офисиант батлер ва сервис хизмати мутахассислари етиштириб берилади.

Кейинги манзил Наманган вилояти Норин тумани "Марғизор" маҳалласидаги “Катта имкон қуёнчилик” ва тикувчилик йўналишида ташкил этилган “MIR CITY” ишлаб чиқариш кооперативи бўлди.

Жараёнлар суратларга муҳрланган.