Наманган вилоятида пахта йиғим-терим матбуот анжумани ўтказилди

11.09.2020

Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Матбуот анжумани давомида мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун қулай яшаш шароитлари яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда фермер хўжаликлари ва кластерлар олдидаги вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Журналистларнинг саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.