НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЧҚЎРҒОН ВА НОРИН ТУМАНЛАРИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

05.11.2020

Наманган вилояти Учқўрғон ва Норин туманларида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Аҳолидан тушган мурожаатларнинг 14 тасини ҳал қилиш борасида шу жойнинг ўзида аниқ кўрсатмалар берилди.

Хусусан, 13 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқароларни бандлиги таъминланди, шунингдек Россия Федерациясида ишлаш истагини билдирган 1 нафар шахс белгиланган тартибда рўйхатга олинди.