НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

03.11.2020

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигида Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоятнинг Тўрақўрғон ва Наманган туманлари аҳолиси мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди. Хусусан, фуқароларнинг 3 нафари ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари қаноатлантирилиб, квоталанган иш ўринларига йўлланмалар берилди. Шунингдек, 1 нафар мурожаатчи Россия Федерациясининг Амур вилоятига нефтни қайта ишлаш заводига ишлашга юбориш учун рўйхатга олинди. Бундан ташқари субсидия асосида енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун мурожаат қилган фуқаролардан 2 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида аризалар қабул қилинди.

Барча мурожаатлар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан назоратга олинди.