“Наманган вилояти Поп туманидаги 64-мактабда 18 сентябрь куни мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
23.09.2021
Ижтимоий тармоқ орқали “Наманган вилояти Поп туманидаги 64-мактабда 18 сентябрь куни мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди” сарлавхаси остида чиқарилган хабар https://t.me/videomagistraluz/8004 бўйича Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Поп тумани 64-умумий ўрта таълим мактаб директори, ходимлари ва ўқувчиларидан тушунтириш хатлари олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда ҳолатга қонуний баҳо бериш учун Поп тумани прокуратурасига юборилди.