НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ Н.ЯКУБОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ВАЗИРЛИКНИНГ БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Наманган вилояти Чуст туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоятнинг Чуст, Мингбулоқ ва Поп туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Аҳолидан тушган мурожаатларнинг 22 тасини ҳал қилиш борасида шу жойнинг ўзида аниқ кўрсатмалар берилди.
Хусусан, 6 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди. Шунингдек, 14 нафар ишга жойлаш бўйича фуқаронинг мурожаати Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан назоратга олинди. Бундан ташқари бир нечта мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.