НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧОРТОҚ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

04.11.2020

Наманган вилояти Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоятнинг Чорток, Уйчи ва Янгиқўрғон туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Аҳолидан тушган мурожаатларнинг 18 тасини ҳал қилиш борасида шу жойнинг ўзида аниқ кўрсатмалар берилди.

Хусусан, 1 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди. Шунингдек, 16 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди ва яна 1 нафарига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари сайёр қабул давомида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Унда Чортоқ туманидан 15 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 421 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. “Меҳнат ярмаркаси”га 84 нафар фуқаро жалб этилди.