Наманган вилояти Чортоқ туманида иш билан банд бўлмаган ёшлар ва жазо муассасаларидан озод этилган шахслар иштирокида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
Наманган вилояти Чортоқ туманида иш билан банд бўлмаган ёшлар ва жазо муассасаларидан озод этилган шахслар иштирокида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Унга 120 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилиб, тумандаги 35 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 422 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбир давомида ҳозирда доимий иш ўрнига эга бўлмаган фуқаролар 17 нафарни (11 та қиз, 6 та ўғил бола) ташкил қилиб, уларнинг 15 нафари (9 та қиз, 6 та ўғил бола) ўзларига мақбул келадиган иш ўрнига жойлашиши учун, 2 нафар қизга эса Касбга қайта тайёрлов ўқув курсига йўлланмалар берилди.
Шу билан бир қаторда, тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан ярмарка иштирокчиларига имтиёзли кредитларни олиш, бугунги кунда давлат раҳбари томонидан берилаётган имконият ва қулайликлар бўйича, касб-ҳунарга ўқитиш, жамоат ишлари хамда мехнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.