Наманган шаҳридаги мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати Давлат меҳнат инспекцияси назоратига олинди

16.07.2019

Наманган вилояти Чуст шаҳридаги ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ўз назоратига олди. Натижалар бўйича яқин вақт оралиғида батафсил маълумот берилади.

Агар Сиз меҳнат ҳуқуқи бузилаётган бирор бир ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг +998 71 200-06-00 ишонч телефони ҳамда @mehnathuquqbot Телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатчининг шахси сир тутилади.

Мажбурий меҳнатга қарши курашишда фаоллик кўрсатаётган ва бу борада Меҳнат вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаётган ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Меҳнат ҳуқуқимизни биргаликда ҳимоя қилайлик!

https://kun.uz/25733366