“Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги мактабларда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг аванс пуллари ташлаб берилмаяпти” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

18.12.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги мактабларда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг аванс пуллари ташлаб берилмаяпти” сарлавҳаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/acchikhakikat/7383 бўйича Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Давлатобод тумани ХТБ га қарашли мактаб ўқитувчиларига жорий йилнинг 17 декабр куни ойлик иш хақлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда келгусида бундай қонунбузилишларига йўл қўймаслик юзасидан Ёзма кўрсатма киритилди.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларга қўшимча иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.