Мустақиллик – энг улуғ неъмат!

28.08.2020

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

 photo_2020-08-28_15-32-58

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида санъатимиз дарғалари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир меҳнат муносабатлари тизимида хизмат қилаётган барча фидойи инсонлар, жумладан ҳудудий ташкилотлар ва марказий аппаратдан иштирок этган ходимлар ёдида юртимизнинг энг буюк байрами олдидан унутилмас маънавий хотира қолдирди. 

 photo_2020-08-28_15-32-59 (2)

 photo_2020-08-28_15-33-01

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн мулоқотда "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, тизимдаги ташкилотлар санъатимизнинг таниқли вакиллари, Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Эркин  Комилов, Ўзбек Миллий Академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри олий тоифали солист-вокалисти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Турғун Бекназаров ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Хислатбек Комиловларнинг дилтортар куй-қўшиқлари, чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ, хуш кайфият улашди. 

 photo_2020-08-28_15-32-59 (4)

 photo_2020-08-28_15-32-59 (3)

 photo_2020-08-28_15-33-00

Мустақиллигимиз ва истиқлолимиз ислоҳотлари сифатида республикамизда  йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиляпти.

Мамлакатимиздаги бунёдкорлик, жўшқинликнинг асосий сабаби, энг аввало, мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинлик ҳамда барча соҳаларда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар самарасидир, шу жумладан меҳнат соҳасида ҳам”, – дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умурзаков.

Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 29 йиллик тўйи, Мустақиллик байрами билан Сиз азиз юртдошларимизни самимий қутлайди. Истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Хонадонингиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизга ижодий баркамоллик тилаймиз. 

 photo_2020-08-28_15-32-59

 photo_2020-08-28_15-32-55

 photo_2020-08-28_15-32-55 (2)