Муносиб номзодлар сараланди

10.09.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги дастлабки тарзда вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги 5 та вакант лавозимларга номзодларни очиқ мустақил танлов орқали шаффоф механизмлар асосида саралаб олиниши мақсадида 2020 йил 4 августдан танлов эълон қилган эди. Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” аппарат-дастурий комплексига (vacancy.argos.uz), вазирликнинг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилган.

Танлов якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига жами келиб тушган номзодлар сони  261 булардан вазирликнинг қўйилганлиги, комиссия аъзолари билан муҳокама қилган ҳолда   малака талабларига тўғри келган номзодлар 76 нафар номзод суҳбатга саралаб олинди.

Жумладан, Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосарлигига 12 нафар, Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг ўзини-ўзи банд қилишини рағбатлантириш бўлим бошлиғига 18 нафар, Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш Бошқармаси "ЯММТ" ИДАКни жорий қилиш, тизим маълумотларини мониторинг ва таҳлил этиш бўлими бошлиғига 12 нафар, Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг ўзини-ўзи банд қилишини рағбатлантириш бўлими бош мутахассислигига 18 нафар, Молиявий назорат бўлими  бош мутахассисилигигат 16  нафарни ташкил қилди.

Жорий йил 25-26 август кунлари вазир ўринбосари Б.Умурзаков бошчилигида ўтказилган сухбатда ҳар бир номзодга номзоднинг касбий маҳорати ва шахсий фазилатлари вакант лавозимни эгаллаш бўйича малакавий талабларга мос келишини баҳолаш мақсадида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси ҳамда етакчилик қобилиятига эътибор қаратган ҳолда саволлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов ўтказувчи танлов комиссияси хулосасига асосан:

Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосарлиги лавозимига Шамиров Хамза;

Молиявий назорат бўлими бош мутахассиси лавозимига Сайфутдинов Муслиддин танлов комиссияси аъзоларининг ижобий тавсияларига асосан лавозимга лойиқ деб топилди.