МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

21.10.2022

МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

 Айни кунларда пахта йиғим-терими ниҳоясига етаётган бир вақтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспексияси томонидан муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича мониторинг тадбирлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Фуқаролар томонидан келиб тушаётган теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитлари яратиш, терим пулларининг ўз вақтида ва белгиланган меъёрда бериш ва мажбурий меҳнатга алоқадор мурожаатларни тезкорлик билан ишчи гуруҳлар томонидан жойга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Вазирликнинг Давлат меҳнат инспексияси тажрибали ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда бугунги кунга қадар 11 мингдан ортиқ мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Давлат меҳнат инспексиясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, cалл марказ орқали - 98 та ва ижтимоий тармоқлар орқали - 30 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 87 та, меҳнат шароитлари бўйича
4 та,мажбурий меҳнат бўйича 32 та ва бошқа масалалар бўйича 5 тани ташкил этади.

Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспексияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун  34 нафар мансабдор шахсларга  жами 33 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди, яъни 15 та ҳолатда муносиб меҳнат шароитлари яратмаганлиги, 5 та ҳолатда терим пулларини бермаганлиги ва 14 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 79та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилди ҳамда 3 та ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш учун судга ўтказилди.

Шу билан бирга, республика ишчи гуруҳи томонидан теримчиларнинг 300 млн дан ортиқ терим пуллари ундириб берилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Давлат меҳнат инспексияси муносиб меҳнат шароитларини яратмаслик ва мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71-200-06-00 Ишонч телефонига, Давлат меҳнат инспексиясининг 1176 қисқа рақамларига ҳамда www.дми.меҳнат.уз сайтига мурожаат қилишларини сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.