Мономарказлар раҳбарлари малакаси оширилмоқда

11.06.2021

Мономарказлар раҳбарлари малакаси оширилмоқда

Бандлик меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов: "Инсон олий маълумотли бўлмаса, у фожиа эмас, замонавий касб-ҳунар орқали ҳам яхши даромад топиш мумкин."

 11 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мономарказлар раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

Унда иштирокчиларга мономарказлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, Мономарказларнинг вазифалари, уларнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва харажатлар сметасини шакллантириш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Вазир ўринбосари ўз сўзида: "Бизнинг асосий мақсадимиз – бугунги кун талабига мос келадиган кадрларни етиштириш, ҳар бир шахсни иқтидорига салоҳиятига кўра, уни муносиб иш жойига жойлаштириш ҳамда муносиб даромад олишини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.