Мономарказда 200 нафар мактаб ўқувчилари учун семинар ташкил этилди
Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Халқ таълими вазирлигининг Республика ташхис маркази ва Тошкент шаҳар Халқ таълими Бош бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 279-умумтаълим мактабининг 200 нафар 10-11-синф ўқувчилари учун "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда сўз олганлар семинар иштирокчиларига мономарказ фаолияти, ўқувчиларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда уларни қисқа муддатли касбларда ўқитишга жалб этиш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик асослари курсларида ўқитиш, касб танлашдаги муҳим жиҳатлар, "Касбим - келажагим" онлайн платформаси ҳақида тақдимотлар орқали батафсил маълумотлар бердилар.
Семинар якунида ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.