Мономарказ битирувчилари "ЛУКОИЛ" га ишга жалб қилинади

12.10.2023

Мономарказ битирувчилари "ЛУКОИЛ" га ишга жалб қилинади

Хабарингиз бор, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Россиянинг “ЛУКОИЛ” компанияси Вице-президентлари Степан Гуржий ва Анатолий Москаленко ҳамда “ЛУКОИЛ” Узбекистан Оператинг Cомпанй” масъулияти чекланган жамияти Бош директори Тимур Гайнаншин билан учрашган эди. Унда нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни Россиянинг “ЛУКОИЛ” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинган эди.

“ЛУКОИЛ” компаниясининг бир гуруҳ вакиллари Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказига ташриф буюриб, марказдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, таҳсил олаётган ёш кадрларни компаниянинг бўш иш ўринларига таклиф қилди.