Менинг конституциям – тинч, тўкин ҳаётим кафолати
Айни дамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Нозим Хусанов раислигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.Унда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат
ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси
Шухрат Бафаев маъруза қилмоқда.
Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар бандлик бош бошқармалари, ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларнинг барчаси ҳудудий студиялардан қамраб олинган бўлиб, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг 6700 нафари муҳокамада иштирок этяпти.