Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Наманган шаҳридаги Мономарказда

18.09.2021

Наманган вилояти 26-сонли меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари Наманган шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида бўлишди.

Мазкур учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари ҳамда Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига тавсиялар беришди.