Меҳрибонлик уйи битирувчилари “Ишга марҳамат” мономарказида

09.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйининг 25 нафар битирувчилари “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан таништирилди.

Битирувчилар бевосита амалий дарс жараёнларида иштирок этиб, соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб, шу билан бир қаторда, ишчи касблар бўйича ўтказиладиган анъанавий “WorldSkills Uzbekistan” чемпионати ҳақида ҳам батафсил маълумот олишди. Танишув давомида мономарказ ва 32-Меҳрибонлик уйи ўртасида маскан тарбияланувчилари билан доимий тарзда касбга йўналтириш соатлари (профориентация)ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида, мономарказда ишсизлар 24 та касб: 10 та хизмат кўрсатиш, 6 та техник, 3 та қишлоқ хўжалиги, 2 та қурилиш ва 2 та рақамли технология соҳасидаги касблар, бундан ташқари, 4 та хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. Касбларнинг мураккаблик даражаси асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларига мувофиқ ўқувчилар 2 ойдан 4 ойгача ўқитилади.