МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ” МАВЗУСИДА ОНЛАЙН ZOOM ДАСТУРИ ОРҚАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

15.10.2020

Бунда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг “Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўъбаси мутахассислари” ва “Ишга жойлаштириш инспекторлари” иштирок этдилар.
Республика курслари директори Умарбек Султанов Ўзбек тили байрами билан вазирлик тизимидаги ходимларни табриклаб тадбирни очиб бердилар.
Тадбир давомида А.Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг "Амалий тилшунослик ва лингводидактика" кафедраси катта ўқитувчиси, фалсафа доктори Қодиржон Мўйдиновнинг - “Ўзбек тилининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, ривожланиши ва ҳалқаро миқёсдаги обрўси” ҳамда Фарғона давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, филология фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сиддиқжон Мўминовнинг - “Ўзбек тили -миллий қадрятларимиз гултожи” мавзусида маърузалари ва ўзбек тилига бағишланган шеърлари катта қизиқиш билан тингланди.