МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИДА ОНЛАЙН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

20.10.2020

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида “Миллий иқтисодиётда меҳнат ресурслари мобиллиги. Аҳоли турмуш даражасини оширишда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусида онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди.

Бунда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг “Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўъбаси мутахассислари” иштирок этдилар. Ўқув машғулотини Тошкент давлат Иқтисодиёт университети “Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси” иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Г.Абдурахманова олиб борди.