МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
12.11.2020
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг моҳияти ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш шартлиги” мавзуси бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
Бунда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг “Ишга жойлаштириш инспекторлари” иштирок этди. Ўқув машғулотини Тошкент давлат юридик университети ”Меҳнат хуқуқи кафедраси” катта ўқитувчиси М.Рахимов олиб борди.