МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ-ДАВР ТАЛАБИ” МАВЗУСИДА ОНЛАЙН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

20.10.2020

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида “Коррупцияга қарши курашиш-давр талаби” мавзусида онлайн ўқув-амалий семинар шаклидаги тадбири ўтказилди.

Бунда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг “Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўъбаси мутахассислари” ва “Ишга жойлаштириш инспекторлари” иштирок этдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказининг Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси мудири юридик фанлари номзоди Тошев Бобоқул Норқобилович ва Республика курслари катта ўқитувчиси Сайфиддин Раҳимовларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир давомида коррупция тушунчаси ва унга қарши курашнинг асосий принциплари, тизимда қоррупция ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияга қарши курашнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари каби мавзулар ҳақида батафсил маълумот берилди.