Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик битими имзоланди

27.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси раҳбари Сергей Катирин иштирок этди.

Учрашув давомида иш берувчилар талабларига жавоб берадиган меҳнат ресурслари билан таъминлаш, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, мигрантларни жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш механизми масалалари муҳокама этилди.