Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик
17.12.2021
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
➡️ Унда “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш, бандлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.