Меҳнат мигрантлари учун барча шароитлар яратилмоқда

30.08.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимларидан иборат вакиллар (Ишчи гуруҳ) Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларга иш берувчилар томонидан яратилаётган шароитларни мониторинг қилиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳри ва вилоятида бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди https://t.me/migratsiyaagentligi/3473. 

Ишчи гуруҳ аъзолари 25-29 август кунлари Россия Федерациясида қурилиш соҳасида етакчилардан бири ҳисобланган “ПИК” компаниялари гуруҳи таркибига кирувчи корхоналар (“ПИК-Индустрия” АЖ, “СпецГрад” МЧЖ ва бошқалар) мансабдор шахслари ҳамда мазкур корхоналарда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказди.

Бугун “ПИК” компаниялари гуруҳи раҳбарияти билан меҳнат мигрантлари томонидан билдирилган муаммоли масалалар ечими муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчиларга ҳар бир бажарилган иш ҳажми ва соатбай тўланадиган маошларни ўз вақтида бериш ва уларга тўланган иш ҳақлари тўғри ҳисоблангани бўйича маълумот тақдим этишга келишиб олинди.

Россия томони жорий йил октябрь ойида ўтказиладиган Президент сайловлари жараёнларида корхоналарда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашишини билдирди.