“Меҳнат инспекторлари фаолиятида ҳам икки хил стандарт” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Меҳнат инспекторлари фаолиятида ҳам икки хил стандарт” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола https://t.me/bahodirahmedoff/4709 бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар АБКМ давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Абдуллаев томонидан Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 2021 йил 8 апрелдаги 77-сонли буйруғи билан бошқарманинг бош мутахассиси Д.Манаповага қўлланилган “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси юзасидан берилган 2021 йил 6 майдаги № 23/01-03/18-382 сонли ёзма кўрсатмаси тўлиқ ўрганилмасдан киритилганлиги сабабли бекор қилинди.
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг 2021 йил 19 майдаги хулосаси қонун доирасида берилганлиги сабабли ўз кучида қолдирилди.
Шу билан бирга, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Абдуллаевга иш фаолиятида камчиликларга ва маъсулиятсизликка йўл қўйганлиги учун интизомий жазо чораси қўлланилди.