Меҳнат бозори тадқиқотлари институти масъуллари ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинглар ўтмоқда

14.03.2022

#Семинар

Айни кунларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти масъуллари томонидан ҳудудий Бандлик бош бошқармалари ҳамда "Маҳаллабай" ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчилари учун уй хўжаликларида хатловни ўтказиш, қолаверса, аҳоли бандлиги, ишсизликни ҳисобга олиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўналишлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Жараёнларда “Онлайн маҳалла” платформасида маҳаллалардаги иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли, ишсиз фуқаролар қатлами ҳақида манзилли маълумотларни тўғри шакллантиришда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига амалий-услубий жиҳатдан кўмаклашилади.