Мавжуда Мирзаева: “Биз Россияга қулларни жўнатмаяпмиз, яхши ишларни берувчилар билан шартнома қиляпмиз”

10.11.2021

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева 8 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини Россияда қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида касбий танлов ўтказилмоқда.

«Агар қонуний йўл билан ишлаш учун кетган бўлса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар доим уларнинг ҳуқуқини ҳамма жойда ҳимоя қила оламиз. Агар ноқонуний, айланма йўллар билан кетиб, ҳужжатсиз фаолият юритадиган бўлса, бизнинг вазирлик ҳеч қандай ёрдам бера олмайди, афсуски. Биз қулларни жўнатмаяпмиз. Яхши ишларни берувчилар билан шартнома қиляпмиз ва шу асосида фуқароларимиз қандай шароитда, қандай ойлик олиши доимий равишда назорат қилиб борилади», — дейди Мавжуда Мирзаева.

Батафсил➡️ https://daryo.uz/k/2021/11/09/biz-rossiyaga-qullarni-jonatmayapmiz-yaxshi-ishlarni-beruvchilar-bilan-shartnoma-qilyapmiz-bandlik-va-mehnat-munosabatlari-vazirligi/