Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси

18.03.2020

Тошкент шаҳардаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказидаги касблар билан танишинг!

 

#KOICA

#Касбга_ўқитиш

 

Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси

ISUZU... JV MAN...  Auto-Uzbekistan, UZAUTO MOTORS, Тошкент трактор заводи.

Бу каби оғир саноат соҳаси рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.  Бу ишларда фрезерчи, пайвандловчи, металлга ишлов берувчи мутахассисларга эҳтиёж катта бўлади. Бугунги кунда Тошкент шаҳардаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида бундай касб эгалари меҳнат бозорига тайёрланмоқда.

Ўқув муддати 6 ойни ташкил этади, унда назарий дарслар амалиёт билан бирга олиб борилади. Шунингдек, яна 2 ой давомида корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти ҳам олиб борилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар, ўқиш истагини билдирганларнинг ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) бепул амалга оширилади.

 

Машиносозлик амалиёт устахонаси2 

 Машиносозлик амалиёт устахонаси3 

Ярим-автомат фрезер станогида амалий машғулот (1)